Канселу "Челси" сафини тўлдириши мумкин

10 август,2017, 16:40 358

Канселу

Испаниянинг “Валенсия” клуби ярим ҳимоячиси Жоау Канселу фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашри тарқатаётган хабарга қараганда, португалиялик футболчига “Челси” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбанинг хабар беришича, лондонликлар скаутлари футболчини ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида кузатиб боришган.

Қайд этиш лозим, Канселунинг “Валенсия” билан шартномаси 4 йилга мўлжалланган.