Канте - АПЛнинг энг яхши футболчиси

8 май, 15:19 241

Канте - АПЛнинг энг яхши футболчиси

“Челси” клуби ярим ҳимояичиси Нголо Канте Англия спорт нашрлари ассоциацияси талқинига кўра, АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Клуб матбуот хизматининг хабар тарқатишича, ушбу рейтингда иккинчи ўринни “аристократлар”нинг яна бир вакили Эден Азар банд этган бўлса, кучли учликни “Тоттенхэм” футболчиси Делле Алли якунлаб берди.

Маълумот ўрнида, Канте жорий мавсумда “Челси” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 1 та самарали пас узатишга муваффақ бўлган.