Канте: Азар - АПЛнинг бу мавсумдаги энг зўр футболчиси

7 апрель,2017, 18:35 412

Канте: Азар - АПЛнинг бу мавсумдаги энг зўр футболчиси

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Н'Голо Кантенинг фикрича жамоадоши Эден Азар жорий мавсум премьер-лиганинг энг яхши футболчиси бўлишга лойиқ.

“АПЛнинг мавсумдаги энг яхши футболчисини аниқлаш жуда осон. Бу Эден Азар. Кўряпсизми, у майдонда қандай ҳаракат қилаяпти. У қолганлардан кўра юқорироқ савияда.

Олдимизда яна 8та ўйин бор. Биз уларнинг 6тасини ютишимиз керак. Айтиш лозимки. “Тоттенхэм” жуда яхши жамоа ва чемпионлик учун кураш ҳали олдинда. Биз ўз фикримизни жамлашимиз ва тезроқ 6та ўйинда ғалаба қозонишимиз керак”, - дейди Канте Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум премьер-лиганинг 28та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.