Капелло ҳам энди Хитойда ишлайди

10 июнь,2017, 13:20 426

Капелло ҳам энди Хитойда ишлайди

Италиялик машхур мутахассис Фабио Капелло ҳам энди Хитойда фаолият олиб боради. Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, 70 ёшли мутахассис Хитойнинг “Жянсу Сунин” клуби билан келишувга эришган.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича Капелло ўзига ёрдамчи сифатида “Ювентус”дан Жанлука Дзамброттани ва  “Милан”дан Кристиан Броккиларни Чин юртига олиб кетмоқчи. Айтиш керакки, бу борадаги расмий хабар тез орада маълум қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Жянсу Сунин” Хитой суперлигасининг 12та тур якунларига кўра мусобақа жадвалида 8 очко билан 15-поғонада бормоқда.

Расман! "Байер" устози энди Кримецни шуғуллантиради

Гарри Монк “Мидлсбро” бош мураббийи этиб тайинланди