Карим Бензема: Биз жавоб баҳсига тайёрмиз

 

“Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема бугун тунда бўлиб ўтадиган Испания суперкубоги жавоб баҳси борасида гапириб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Биз дастлабки баҳсда зафар қучдик. Аммо бу ғалабага ишониб қолмаслигимиз керак. Чунки “Барселона” ҳам оддий жамоалардан эмас. Улар ҳам кубокни қўлга киритишни исташади. Аммо биз мазкур баҳсга тайёрмиз, - дейди Карим.

Эслатиб ўтамиз, Мадриддаги беллашув 02:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!