Карим Бензема Моуриньо билан муносабатларига ойдинлик киритди

13 ноябрь,2017, 19:24 431

Карим Бензема Моуриньо билан муносабатларига ойдинлик киритди

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бензема клубнинг собиқ мураббийи Жозе Моуринью билан муносабатларининг ёмонлашуви ҳақида билдириб ўтди. Матбуот анжуманида Моуринью французни мушукка ўхшатган.

Ов қилишга отлансангиз итингизни ўзингиз билан эргаштирасиз, агар итингиз бўлмаса, мушук билан ов қилишга мажбурсиз.

Биз доимо мураббий билан яхши муносабатда эдик. Аммо бу баёнотдан сўнг менга қарата ҳар хил сўзлар ва ёмон тилаклар “учиб келди”. Ўйлашимча, бу Жозе учун кулгили ҳолат. Мен уни аввал хурмат қилардим, лекин унинг бу ҳаракатларидан сўнг унга бўлган хурматим йўқолди.

Мен у билан бир соатча суҳбатлашдим, ва унга, мен футболчи ва у мураббий эканлиги, шу қатори бир-биримизни  ҳурмат қилишимизни эслатиб ўтдим. Ўшандан бери орада келишмовчиликлар бўлмаган. Мен ўз феъл-атворимга жуда босиқман. Бироқ агарда кимдир ҳаддидан ошадиган бўлса, унга бор гапни тўғридан тўғри айтиб қўя қолман. Агар сен ўз гапларингни ўйлаб гапирсанг ҳаммаси яхши бўлади, ­- дейди  Бензема As нашрига берган интервьюсида.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.