Карим Бензема: “Реал” бу мавсум ҳам бош совринни қўлга киритмоқчи

 

Испаниянинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема ЕЧЛ чоарк финал қуръа ташлаш маросимидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

- Биз нимчорак финалда “Наполи”ни мағлуб этдик. Энди бу босқичда рақиб ким бўлишининг аҳамияти йўқ. 7 клубнинг бари кучли. Улар бекорга бу босқичгача етиб келмади. Барча гранд жамоалар жам бўлишди. Бизнинг асосий мақсадимиз ЕЧЛда бош совринни қўлга киритиш, - дейди Бензема.

Эслатиб ўтамиз, эртага ЕЧЛ чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!