Карлес Пуйоль "Пахтакор" стадионига ташриф буюрди

"Барселона" ва жаҳон футболи афсоналаридан бири Карлес Пуйоль "Пахтакор" стадионига ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Осиёдаги энг машҳур стадионлар рўйхатига киритилган "Пахтакор" ўйингоҳида клуб раҳбарияти Пуйолни кутиб олди. Унга клуб ва стадион ҳақида маълумотлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, ЎФФ томонидан ФИФАнинг махсус лойиҳаси асосида Тошкентга келган Карлес Пуйоль бугун "Пахтакор" ва "Олмалиқ" ўртасидаги учрашувдан аввал ишқибозларга совғалар улашиб, ўйинни стадионда томоша қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!