Карло Анчелотти: “Реал” жуда ҳам кучли жамоа. Аммо мен уларни жуда яхши биламан

31 март, 20:50 618

Карло Анчелотти: “Реал” жуда ҳам кучли жамоа. Аммо мен уларни жуда яхши биламан

 

Германиянинг “Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ чорак финал баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Германия нашрлари хабар бермоқда.

- Қуръа бизга жуда кучли рақибни рўбаро қилди. Аммо мен “Реал”да ишлаганман ва уларни яхши биламан. Аммо ҳозирги “қироллик клуби”нинг ўйини бир мунча ўзгарган, - дейди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, томонларнинг дастлабки тўқнашуви 12 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади.