Карловичга кўз тегди

 

АҚШда мукофот жамғармаси 642 750 АҚШ доллари бўлган "Memphis Open - 2017" халқаро турнирида биринчи рақамда сараланган хорватиялик теннисчи Иво Карловичга кўз теккан кўринади.

Ўтган ҳафта Кито шаҳридаги "Ecuador Open - 2017" турнирини иккинчи даврадан бошлаб, биринчи учрашувдаёқ мағлуб бўлгани Ива Карлович Мемфисда ҳам ҳудди шу натижани такрорлади.

Мусобақага иккинчи босқичдан қўшилган машҳур теннисчи илк ўйинида грузиялик Николоз Басилашвилига 7:6, 6:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Турнирнинг сўнгг учрашувларида қуйидагича якунланди:

Стив Жонсон (АҚШ, 4) — Тим Смичек (АҚШ, Q) 3:6 6:4 6:2

Михаил Кукушкин (Қозоғистон) — Дариан Кинг (Барбадос, Q) 6:3 6:0

Николоз Басилашвили (Грузия) — Иво Карлович (Хорватия, 1) 7:6 6:3

Мэттью Эбден (Австралия, Q) — Тейлор Фритц (АҚШ) 6:4 4:6 6:3

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!