Карлуш Кейруш Черногорияга қарши ўйинга Эрон термасининг таркибини эълон қилди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Черногория футболчилари билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берилганди.

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Черногорияга қарши 4 июнь куни бўлиб ўтадиган ўйинга 20 футболчидан иборат таркибни эълон қилди. Қуйида таркиб билан танишинг:

Дарвозабонлар: Муҳаммадризо Акбари (“Тракторсози”), Муҳаммад Рашид  Мазахери (“Зоб Аҳан”), Ҳамид Лак (“Тракторсози”);

Ҳимоячилар: Рамин Ризоиан (“Персеполис”), Ҳуссайн Канаанизадеган (“Малаван”), Пежман Мунтазери (“Ал-Аҳли”, Қатар), Муртазо Пуралиганжи (“Ал-Садд”, Қатар), Милан Муҳаммади (“Терек”, Россия), Иззатулоҳ Пургаз (“Саипа”), Воҳид Муҳаммадзода (“Зоб Аҳан”), Саид Агаи (“Тракторсози”);

Ярим ҳимоячилар: Меҳди Туроби (“Саипа”), Саид Иззатуллоҳи (“Ростов”, Россия), Али Карими (“Локомотива”, Хорватия), Эҳсон Ҳожисафи (“Сепахон”), Ашкан Дежага (“Вольфсбург”, Германия), Эҳсон Паҳлавон (“Сапахон”);

Ҳужумчилар: Сасан Ансари (“Фулад”), Карим Ансарифард (“Олимпиакос”), Сардор Азмун (“Ростов”, Россия).

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаши “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон 12 очко билан гуруҳда ҳозирча 3-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!