Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади

CHERY AUTO

 

Tecno

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 июнь куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида Эрон термасига қарши рўбаро келади.

Эрон терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Австрияда тайёргалик кўрмоқда. Эронликлар устози Карлуш Кейруш Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бўлажак баҳс олидидан ўз фиркларини ёзиб қолдирди, деб хабар беради ЎФФ матбуот хизмати. 

“Австриядаги ўқув-машғулотлар йиғинида эканмиз, ўз-ўзимизга бир савол бериш вақти келди: Ўзбекистонга қарши ЖЧ саралаш ўйини олдидан фидойилик ёки қониқиш ҳосил қилишмиз керакми? Бошқача қилиб айтадиган бўлсам, Ўзбекистонга қарши беллашувда киритиладиган 3 очко ЖЧ йўлланмаси учун  “матч-поинт” бўлади.

Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади. Ҳар доим айтиб келганим каби, биз ўзимизнинг Жаҳон чемпионатимизни ўйнаяпмиз! Ўзбекистон билан ўйин энг қийини ва  муҳими бўлибгина қолмай, жамоа сифатида кучимизни кўрсатишга катта имконият беради. Бўлажак ўйиндан қониқиш ҳосил қилиш эмас, ҳар бир дақиқа ва ҳар бир лаҳзада тўлиқ бурч, тўлиқ эътибор, тўлиқ профессионалликни кўрсатишимиз керак.

Бундан ками бизни қониқтирмайди, чунки муваффақият осонлик билан келмайди. Жамоанинг ҳар бир футболчиси, ҳар бир ходими ва саралаш босқичи учун масъул бўлган ҳар бир инсон борини бериши ва фидойилик қилиши лозим”, – деди Карлуш Кейруш. 

– деди Карлуш Кейруш.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!