Карнезис Англияда ўйнамоқчи

Италиянинг “Удинезе” клуби дарвозабони Орестис Карнезис Англияда тўп суриш ниятида “Наполи”дан бўлган таклифни рад этди. Бу ҳақда футболчининг агенти Василиос Панайотакис айтиб ўтди.

“Карнезис Англияда “Уотфорд”, “Ньюкасл” ёки “Кристал Пэлас”да тўп суриши мумкин. “Наполи” таклифи рад этилди”, - дейди агент Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 32 ёшли грециялик футболчи “Удинезе”да сўнгги уч мавсумдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум А Сериянинг жами 33та учрашувида майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 45та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!