Каролина Плишкова учинчи даврада

Россиялик теннисчи Екатерина Макарова Майамида WTA томонидан ўтаётган халқаро турнирнинг иккинчи даврасида чехиялик Каролина Плишковага қарши кортга чиқди.

Каролина рус теннисчисига қарши ўтган ўйинда ҳар иккала сетда бир хил 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Miami Open - 2018" турнирининг учинчи даврасида Плишкова руминиялик Сорана Кирстя, ёки тайванлик Се Су-Вейга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!