Каролина Плишкова саккизинчи совринига эга бўлди
Доха шаҳрида давом этаётган аёллар ўртасидаги "WTA - Qatar Total Open - 2017" халқаро турнири чехиялик теннисчи Калонила Плишкованинг ғалабаси билан якунланди.
Финал учрашувида Каролина Плишкова даниялик адаши Каролина Возняцкига қарши кортга чиқди. Бир соату 19 дақиқа давом этган беллашув чехиялик Каролинанинг 6:3, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Бу соврин Каролина Плишкова учун жорий мавсумдаги иккинчиси ва фаолиятидаги саккизинчиси бўлди.
Фикрлар