Каррагер “Тоттенхэм”га Манени сотиб олишни тавсия қилди

19 май,2017, 11:47 371

Каррагер “Тоттенхэм”га Манени сотиб олишни тавсия қилди

“Ливерпуль” клуби собиқ аъзоси Жими Каррагер Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоасига ёзда жамоани кучайтириш бўйича ўз таклифини билдириб ўтди.

“Тоттенхэм”нинг муаммоси жамоа мустаҳкамлигини ошира оладиган футболчи топишдир. Бу борада Садио Мане “шпорлар”га мос тушган бўлар эди. Улар бу футболчига ўтган йилиёқ қизиқиш билдиришган. Уларга ҳудди шундай яхши тезликка эга футболчи етишмаяпти”, - дейди Каррагер Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Мане айни дамда “Ливерпуль” футболчиси ҳисобланади.