Карвахаль: “Барселона”ни 20 дақиқада мағлуб этдик

Ҳозиргина Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида Испания Суперкубоги жавоб баҳсида “Реал” хамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда Зинедин Зидан бошқарувидаги “Реал” Асенсио хамда Бенземаларнинг голлари сабаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ёдингизда бўлса, “Камп Ноу”да ўтган илк баҳсда “Реал” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, “Реал” 2017 йилги Испания Суперкубогини қўлга киритди.

Учрашувдан сўнг, “Реал” ҳимоячиси Дани Карвахаль ўйин борасидаги фиркларини билдириб ўтди.

“Биз шунчаки, ғалаба қозондик. Уларни дасталбки 20 дақиқадаёқ мағлуб этишинг уддасидан чиққан эдик.

Биз Асенсионинг ҳаракатларини ва иқтидорини ҳар куни машғулотларда гувоҳи бўламиз. Унда ажойиб зарба бор ва унинг голидан хайрон қолмадим.

Бизда ажойиб жамоа йиғилган ва совринларни қўлга киритишда давом этишни истаймиз. Бироқ олдинда жуда ҳам кўплаб ўйинлар бор ва биз ишлашда давом этамиз”, – деб айтиб ўтди Карвахаль.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!