Карвахаль ЕЧЛда рекорд ўрнатди

 

“Реал Мадрид” жамоаси ЕЧЛ чорак финал илк ўйинида “Ювентус” билан баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур ўйинда мадридликлар аъзоси Дани Карвахаль янги рекорд ўрнатди. Ҳимоячи “Реал” билан Европанинг энг нуфузли турнирида қаторасига 25 ўйинда мағлуб бўлмаяпти.

“Реал” таркибда Карвахаль тушган ўйинда сўнгги бор 2015 йилнинг май ойида, ЕЧЛ ярим финалида “Ювентус”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Аввалроқ мазкур рекорд “МЮ”нинг икки футболчиси Луиш Нани ва Патрис Эврага тегишли эди. Улар “МЮ” таркибида кетма-кет 24 та учрашувда таслим бўлмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!