Карвахаль: "Реал" сафида 150-ўйинимни ўтказганимдан бахтлиман

14 март, 15:05 411

Карвахаль:

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Чемпионатнинг 27-турида "Бетис"га (2:1) қарши учрашувда майдонга тушди ва бу ўйин унинг учун "қироллик клуби" таркибидаги 150-ўйин бўлди.
Учрашувдан сўнг футболчи бу ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Реал" таркибида 150та учрашув ўтказганимдан ҳурсандман. Жамоам сафида яна кўплаб ўйинларда иштирок этиб, бу кўрсатгични янада яхшилашга ҳаракат қиламан.
Ҳозир мен ҳудди  "Реал"га 10 йил олдин келгандекман. Бу жамоада барча совринларни қўлга киритишимга умид қиламан", -
дейди Карвахаль Bernabeu Digital нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, айни шу учрашувда "Реал"нинг бошқа бир аъзоси Лука Модрич ўзининг 200-ўйинини ўтказган эди.