Карвахаль: "Ювентус" финалда бизни менсимаган эди

16 август,2017, 22:32 370

Карвахаль:

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ўтган мавсум ЕЧЛ финалида “Ювентус” билан баҳсдаги ҳолатни эслаб ўтди.

“Ўйинда олдин “Ювентус” ўзини фаворит деб билди. Биз уларнинг интервюсини ўқиган эдик. Улар бизни еврокубокларда жуда ҳам кўп гўлиб бўлганлигимизни э`тироф этишди. Шу билан бирга, улар бизни ютишлари аниқ эканлигини ҳам айтишди. Бу уларнинг хатоси эди.

Улар фавортликка даъво қилиб, ўзларига ортиқча босимни юклашди. Финалда энг мухими – ишонч. Биз бу борада етарлича тажриба тўпладик ва бу нарса Кардиффда бизга ёрдам берди”, – деб айтиб ўтди Карвахаль.