Касилья: "Реал" мухлислари Кейлор Навасга нисбатан адолатсизлик қилишмоқда

3 апрель,2017, 14:00 590

Касилья:

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кико Касилья “қироллик клуби”даги ҳамкасби Кейлор Навас борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Таъкидлаш керакки мухлислар “Сантьяго Бернабеу”да коста-рикалик дарвозабонга нисбатан бир неча бор ҳуштакбозлик қилиб, ўз норозиликларини билдиришган эди.

“Реал” мухлислари Навасга нисбатан адолатсизлик қилишмоқда. Одамларнинг хотираси заиф бўлади ва шунинг учун ҳам улар Навас жамоани қандай ҳолларда қутқариб қолганини эслай олишмайди. Баъзан мухлислар футболчиларга нисбатан етарлича ҳурмат кўрсатишмайди”, - дейди Касилья Marca нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, жорий мавсум Навас Ла Лиганинг 20та турида ўз дарвозасидан 20та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган. Айни шу сабабли ҳам бир қатор ОАВлар “Реал” ўзига бошқа дарвозабон қидираётганлиги ҳақида хабарлар тарқатмоқда.