Касильяс Испанияга қайтиши мумкин

Marca нашрининг хабар беришича, “Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяснинг хизматларига бир қатор Ла Лига жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Аниқроғи, Мадриднинг “Реал” клуби собиқ дарвозабонини "Севилья", "Лас-Пальмас", "Реал Сосьедад" ва "Малага" каби жамоалар ўз сафларида кўришмоқчи. Аммо, бундан аввалроқ футболчининг ўзи Италия чемпионатида тўп суриш ниятида эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Бундан ташқари, Касильяс учун янги жамоасининг еврокубокларда иштирок этиши ҳам жуда муҳим.

Маълумот учун, 36 ёшли испаниялик дарвозабон ортда қолган мавсум Португалия чемпионатида 33та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 19та гол олиб чиқишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!