Касильяс "Ливерпуль" дарвозабонига айланиши мумкин

Лиссабоннинг “Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра, 36 ёшли испаниялик тажрибали дарвозабон фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Аниқроғи, унинг хизматларига “Ливерпуль” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидлаш керакки, Касильяснинг трансфери учун мерсисайдликлар Хитой ҳамда Қатар клублари билан кураш олиб боришига тўғри келади. Унинг ўзи эса Юрген Клопп жамоасига ўтишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!