Касильяс “Порту”ни тарк этиши мумкин

12 май,2017, 12:30 502

Касильяс “Порту”ни тарк этиши мумкин


“Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс ёзги трансферлар мавсумида жамоасини тарк этиши мумкин.

Бунга унинг кўп маош олаётгани асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 35 ёшли футболчи айни дамда йилига 5 млн евро маош олмоқда. Унинг ярмини собиқ жамоаси Мадриднинг “Реал” клуби тўлаётир.

Мавсум якунида Касильяс ва “қироллик клуби” ўртасидаги келишув якунига етади. Шу сабаб португал клуби унга камроқ маошли шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.