Касильяс агар маоши камайтирилишига рози бўлса, "Порту"да қолиши мумкин

“Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяснинг жамоадаги келажаги ҳамон қоронғу бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Испаниялик тажрибали дарвозабон португалияликлар таркибида ўйнашда давом этиши мумкин. Бунинг учун у маоши камайишига рози бўлиши керак. Боиси, “Порту” айни дамда молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда ва Касильясга йилига 1,5 млн евро тўлай олмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли голкипернинг хизматларига ПСЖ, «Севилья», «Наполи» ва «Антальяспор» каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!