Касильяс келажагини ўйлаяпти

 

Машҳур испаниялик дарвозабон Икер Касильяснинг "Порту" билан тузган шартномаси шу йили ёзда ниҳоясига етади.

Касильяс Португалия клуби сафига 2015 йил "Реал"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган. Айни пайтда тажрибали посбонни АҚШ клублари таклиф қилмоқда.

- Менга Португалияда ўйнаш ёқди, - деди Икер Касильяс. - Фаолиятимни шу ерда давом эттиришни истайман.

35 ёшли дарвозабон жорий мавсумда барча турнирларда 35 маротаба майдонга тушди ва жами 18 та гол ўтказиб юборди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!