Касильяс ўзининг рекордини ўзи янгилади

 

 

Айни пайтда "Порту" дарвозасини қўриқлаётган жаҳон ва Европа чемпиони Икер Касильяс "Реал" жамоаси таркибида ўрнатган рекордини ўзи орта қолдирди.

Португалия чемпионатининг 25-турида "Порту" футболчилари "Арока" жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу Икер Касильяс ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган жорий мавсумдаги 16-учрашув бўлди.

Икер Касильяс аввалги рекордини Испания чемпионатида ўрнатган бўлиб, 2004-2005, 2005-2006 ва 2009-2010 йилги мавсумларда "Реал" таркибида 15 тадан учрашувда гол ўтказмаганди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!