Касильясга Англия клубларидан таклиф бўлмоқда

29 март,2017, 12:14 621

Касильясга Англия клубларидан таклиф бўлмоқда

 

 

Испания терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпиони бўлган Икер Касильяс ёзда Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиш имконига эга бўлди.

"Реал"дан кетганидан сўнг фаолиятини "Порту"да давом эттирган испаниялик дарвозабон ёзда шартномасини якунлайди. Икер Касильясни аввал "Марсель" ўз таркибига чақирган эди.

Энди 35 ёшли дарвозабонни "Арсенал" ва "Вест Хэм" ўз таркибида кўрмоқчи. Икер Касильяснинг ўзи бу чорловларга жавоб берганича йўқ.

SPORTS.uz