Каталония мустақиллиги сайлов натижалари эълон қилинди

Каталония ҳукумати 1 октябрь куни ўтказилган референдум натижаларини эълон қилди.

Испания матбуоти хабарига кўра, овоз бериш жараёнида тахминан 2 миллион 300 минг фуқаро иштирок этди. Бу Каталония аҳолисининг 43,03% демакдир. Уларнинг 90,18% мустақилликни ёқлаб овоз берди. 7,83% қарши бўлди, 1,98% бўш бюллетенларни қутига ташлади.

Энди Каталония ҳукумати яқин кунлар ичида мустақилликни эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания ҳукумати бу референдум натижаларини тан олмаслигини маълум қилган эди.

Агар Каталония мустақиллиги расман тан олинса, "Барселона", "Эспаньол" ва "Жирона" Ла Лигани тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!