Каталониялик мухлислар нимадан норози?

23 июнь,2017, 14:20 641

Каталониялик мухлислар нимадан норози?

Испаниянинг “Эспаньол” клуби бундан бир неча кун илгари янги мавсум учун тайёрланган либосларни оммага таништирган эди.

Янги либослар “Joma” фирмаси томонидан тайёрланган бўлиб, унда жамоанинг ан`анавий кўк-оқ чизиқлари йўқ.

Шунинг учун, каталон клубининг содиқ мухлислари ушбу ан`ананинг бузилганидан норози эканликларини ижтимоий тармоқлар орқали ифода этишмоқда.