Каталонияликлар ЕЧЛнинг чорак финалида "Реал"га "Лестер" тўғри келишига ишонишмоқда

15 март, 15:25 792

Каталонияликлар ЕЧЛнинг чорак финалида

Каталония ОАВлари УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичида "Реал"га Англиянинг "Лестер" клуби тўғри келишини ишонч билан таъкидлашмоқда.
Журналистларнинг фикрича "қироллик клуби"га Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида доимо кучсиз рақиблар тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" нимчорак финалда "Наполи"ни мусобақадан чиқариб юборган бўлса, "Лестер" "Севилья"ни доғда қолдириб чорак финалга йўл олди.