Катта Флойд Мейвезер Макгрегорни судга бераман дея қўрқитмоқда

20 август, 13:25 1661

Катта Флойд Мейвезер Макгрегорни судга бераман дея қўрқитмоқда

Флойд Мейвезернинг отаси ҳамда мураббийи катта Флойд Мейвезер ўғлининг Конор Макгрегор билан бўладиган бўлажак жангида қоидаларга тўлиқ амал қилинишини талаб қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур тўқнашув бокс қоидалари асосида 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Катта Мейвезернинг сўзларига кўра, бу беллашувда ирландиялик спортчи қоидасини бузадиган бўлса, судга беришини маълум қилган.

Қоида бузиладиган бўлса, жанг шу заҳоти тўхтатилади. Кейин биз унга қарши иш бошлаймиз. Бизнинг режа шундай. У бокс тушиш учун келган. Буни қила оламан деб ўйлайди. Флойд билан даъво ҳақида гаплашмадик, аммо мен буни сизга айтяпман. Бунинг учун жазо бериш мумкин, – дея катта Мейвезернинг сўзларини келтиради Boxing News 24 нашри.

Аввалроқ кичик Мейвезер Макгрегор оёқ билан зарба берса 90% гонорарини йўқотишини таъкидлаб ўтган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.