“Катта” Кличко Тайсонга маслаҳат берди

12 октябрь, 19:33 647

“Катта” Кличко Тайсонга маслаҳат берди

WBC версияси бўйича супер оғир вазн тоифасида фахрия ва абадий чампион саналадиган Виталий Кличко британиялик Тайсон Фьюри томонидан билдирилган фикрга жавоб қайтарди.

“Мен катта Кличко билан жанг қилишни истайман. Чунки унинг укаси менга етарлича қаршилик кўрсата олмаган эди”, – деб ёзиб қолдирган эди Тайсон “Тwitter”даги расмий саҳифасида бундан бир неча кун олдин.

Бунга жавобан Виталий “News One”га берган интерьвюсида Тайсонга кокаин истеъмол қилишни назорат қилишини стероидларни ҳам камайтиришини маслаҳат берди, деб хабар бермоқда championat.com сайти.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 28 ноябр санасида бўлиб ўтган Владимир Кличкога қарши баҳсда Фьюри ғалаба қозонган эди.

Бироқ кейинчалик стероид истеъмол қилганлиги боис, ундан чемпионлик камари олиб қўйилган ва четлаштирилган эди. Бундан кейин эса унинг қон таҳлилларидан кокаин моддаси ҳам топилган эди.