Кавани Италияга қайтмоқчи

 

ПСЖ клуби уругвалик тўпурари Эдинсон Каванидан айрилиши мумкин. Аввалига бу футболчига Хитой клублари қизиқиш билдираётган эди. Футболчининг ўзи эса ниҳоят қаерда ўйнашни истаётгани ҳақида гапирди.

- Аввал ҳам Италияга қайтиш варианти бор эди, - дейди Эдинсон Кавани. - Ўтган мавсумда ПСЖда ҳужум марказида Златан Иброҳимович ўйнади. Бу менинг севимли жойим ва шунинг учун Париждан кетмоқчи бўлгандим. Барибир кетолмадим. Баъзан ҳамма нарса бир ўзингга боғлиқ бўлмайди. Ҳали ҳам Италия чемпионатини қўмсайман. Айниқса, собиқ жамоам "Наполи"га бефарқ эмасман.

Эдинсон Кавани 2013 йили "Наполи"дан ПСЖга ўтганди. Жорий мавсумда уругвайлик тўпурар барча турнирларда 25 та ўйин ўтказди ва 24 та гол муаллифи бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!