Кавани ПСЖни ёзда тарк этишни хоҳлаяпти

ПСЖ клубида тўп тепаётган Эдинсон Кавани ЕЧЛ доирасида “Реал Мадрид”дан учраган мағлубиятдан сўнг жамоани тарк этиши ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Уругвайлик футболчи жамоадаги низолар ва хужумчи Неймарнинг олдида бразилиялик ўйинчилар йиғилганидан норози.

Шу қатори, Кавани Неймарга бўлган эътибор ва мураббийлар томонидан хужумчига берилаётган устунликдан норози.

31 ёшли футболчи парижликлар сафини мавсум якунида тарк этишни хоҳлаяпти. Эслатиб ўтамиз, Эдинсонда Англия ва Испания клубларидан таклифлар бор ва ушбу трансфердан ПСЖ 60 миллион евро даромад топиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!