“Кавани Парижга кетиб, илгари ким бўлганлигини унутди” ёхуд Эдинсонни судга беришди

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон Каванини судга беришди. Уругвайлик футболчини унинг собиқ ёрдамчиси Жузеппе Спиноза судга берди.

Суд жараёни Италиянинг Неаполь шаҳрида бўлиб ўтади. Спиноза уни ноҳақ ишдан бўшатгани учун Каванидан 100 минг  евро талаб қилмоқда.

“Бундан икки йил  олдин мен билан уч йил ишлаган Кавани кутилмаганда мен билан ишлашдан воз кечди. Мен ундан бунинг сабабини сўраганимда, бунга жавоб қайтармади.

Мен бир кунда ишсиз қолдим. Ваҳоланки, бунгача бир жҳуда қалин дўст эдик. Мен унинг қўл остида барча ишларни бажарар эдим. Ҳайдовчиси эдим, пулларини тўлар эдим, у йўқлигида рафиқаси ва болаларига қараб турар эдим.

“Наполи”дан ПСЖга ўтди-ю, у ўзгарди.  Кўп пуллардан сўнг, у  олдин ким бўлганлигини унутди”, – деб айтиб ўтди Спиноза.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!