Кавани фаолиятини Италияда давом этириши мумкин

Хозирда ПСЖ сафида тўп тепаётган Эдинсон Кавани ёзги трансфер мавсумида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Уругвай терма жамоаси ўйинчиси жамоадаги Неймар билан рақобатдан чарчаганини ва Италия А сериясига қайтиши мумкинлиги борасида Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кавани “Палермо” ва “Наполи” клубларида ўз фаолиятини олиб борган. Хозирда “Ювентус” хужумчига катта қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!