Каванининг боши қотди

ПСЖ тўпурари Эдинсон Кавани ҳар доимгидек тўпурарлик маҳоратини намойиш қилмоқда. Уругвайлик ҳужумчи жорий мавсумда 25 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 24 та гол урди.

Эдинсон Каванининг келажаги ҳақида боши қотган. Футболчининг ўзи фаолиятини шу ерда давом эттиришни истамоқда. Кавани бу масалада ПСЖ раҳбарияти билан ҳам учрашди. Бироқ, футболчига ҳали кутилган шартнома таклиф этилмади.

Эдинсон Каванининг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунланади. Мутахассис агар ПСЖ 29 ёшли уругвайлик чарм тўп устасига янги шартнома таклиф қилса ҳам у икки йиллик битим бўлишини айтмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!