Каземиро офсайддан МЮ дарвозасини ишғол этди (фото)

Аввал хабар берганимиздек кеча Македония пойтахти Скопье шаҳрида “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасида УЕФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтди. Учрашув “қироллик клуби”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва улар кетма-кет иккинчи бор ушбу совринни боши узра кўтаришди.

Бироқ, айтиш лозимки, мадридликларнинг кечаги учрашувдаги дастлабки голи ўйиндан ташқари ҳолатда киритилди. "Реал"нинг бразилиялик футболчиси Каземиро "қизил иблислар" дарвозасини офсайдда туриб ишғол этди. Баҳсни бошқариб бораётган ҳакамлар эса буни пайқамай қолишди. Якунда эса ушбу гол "галлактикослар"га муҳим ғалабани тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!