Кеча “Насаф-2” жамоасида тўрт нафар футболчи дебют қилди

15 май, 23:08 199

Кеча “Насаф-2” жамоасида тўрт нафар футболчи дебют қилди

Кеча Биринчи лиганинг 10-туридан ўрин олган “Хоразм” ва “Насаф-2” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Қаршиликлар сафар учрашувига бош мураббийсиз  ва тўлиқисиз таркиб билан ташриф буюришди. Таркибга  эътибор қаратсак, деярли асосий таркиб футболчилари Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод” спорт мусобақасига  вилоят шарафини ҳимоя қилиш учун ўз қароргоҳиларида  тайёргарлик кўрмоқда. Вилоят терма жамоаси мураббийи “Насаф-2”  жамоаси бош мураббийси Нурали Султонов машғулотлар олиб бормоқда.  Шу боис, сафардаги баҳсга  “Насаф-2“ жамоаси ёрдамчи мураббийи Насим Шойимов олиб борди.

Мазкур учрашув кескин ва жанггавор тарзда кечди.Гулистонлик бош ҳакам Б Юльчараев ўйинга қўшиб берган қўшимча беш дақиқасида ёш қаршилик футболчилардан бири ўз жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди деб топилиб меҳмонлар   дарвозаси томон пеналть белгилади. Натижада хоразмлик  футболчилар   пеналтьни аниқ амалга ошириб,  ўз  майдонида кичик 1:0  ҳисобида ғалаба қозониб  ва  муҳим уч очкони қўлга киритишди.

“Насаф-2” жамоаси таркибида тўрт нафар “Насаф” футбол мактаби  1999-2000 йилларда тўғилган тарбияланувчилари ушбу баҳсда дебют қилди.

Булар Давозабон Амир Лутфуллаев, ҳимоячи Темур Набиев, ярим ҳимоячи Саддам Тўхтаев ва  ҳужумчи Ориф Муродовлардир.

Фахриддин Чориев.