"Келажагимиз умидлари" футбол фестивали водийда старт олади

Хабарингиз бор айни дамда Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш, истеъдодли болаларни саралаб олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, болалар футболи мураббийлари малакасини ошириш мақсадида футболи ривожланган давлатлардан таниқли мутахассислар таклиф этилмоқда, турли ёшдаги болалар ўртасида  футбол мусобақалари ва фестиваллар ташкил этилмоқда.

ЎФФ расмий сайтининг хабар беришича 2018 йилда бутун республика бўйлаб 1000га яқин чемпионатлар, биринчиликлар, кубок беллашувлари, мусобақалар ва фестиваллар ўтказиш режалаштирилган.  

Ҳусусан, жорий йилни “Келажагимиз умидлари” деб номланган футбол фестивали бошлаб беради. Ушбу мусобақа 18 январда Андижон вилоятида старт олади. Сўнгра, фестиваль Фарғона ва Наманган вилоятларида бошланади. Ушбу фестивалда ҳар бир вилоятдан 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 400 нафардан болалар қатнашиши режалаштирилган.

“Келажагимиз умидлари” фестивали водийдан бошланиб, бутун республика бўйлаб давом этади. Мусобақа давомида  иштирокчиларга тўплар ҳамда спорт кийимлари совға қилинади.

Демак, "Келажагимиз умидлари" футбол фестивали январь ойида қуйидаги ҳудудларда бўлиб ўтади:

Андижон вилояти – 18-21 январь

Фарғона вилояти – 20-23 январь

Наманган вилояти – 20-23 январь

Хоразм вилояти – 27-30 январь

Қорақалпоғистон Республикаси – 28-31 январь

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!