Келаси мавсум "МЮ" ҳужумида Гризманн, Белотти ва Неймар ўйнайди

5 май,2017, 00:05 1489

Келаси мавсум

 

Жорий мавсум Англия чемпионлиги учун кураша олмаган "Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар мавсумида катта харидларни амалга оширади.

 Иброҳимовичдан айрилган "МЮ" бирдан икки супертўпурарни олади

 "МЮ" қандай бўлмасин Неймарни қўлга киритмоқчи

Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо келаси мавсумда ҳужум чизиғини "Атлетико" тўпурари Антуан Гризманн, "Торино" ҳужумчиси Андре Белотти ва "Барселона" юлдузи Неймарга топширишга қарор қилди. Айни пайтда Гризманн Манчестерга кўчиб ўтишга розилик берди. Уни кўндириш учун манчестерликлар таркибни кучайтириш ва Европа чемпионлар лигасига чиқишга ваъда берди.

Франциялик тўпурар беш йиллик шартномага имзо чекади ва ҳафтасига 280 минг фунт миқдорида маош олади. Инглизлар "Атлетико"га 89 миллион фунт миқдорида трансфер пулини тўлайдиган бўлди.

Энди навбат Андре Белотти трансферига келди. Италиялик тўпурарнинг трансфер суммаси 100 миллион евро қилиб белгиланган. "Манчестер Юнайтед" бу икки ҳужумчидан ташқари "Барселона"дан Неймарни ҳам олишга ҳаракат қилмоқда. Бразилиялик суперфутболчининг трансфери 250 миллион еврога баҳоланган ва Манчестер клуби бу суммани беришга тайёр.

SPORTS.uz