Келгуси ҳафта "МЮ" ва "Интер" Перишич борасида музокараларни якунлаши мумкин

17 июнь, 15:35 77

Келгуси ҳафта

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишич фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттиришга жуда яқин турибди. Таъкидлаш лозимки, июнь ойи бошида хорватиялик футболчи “МЮ” билан шахсий келишувга эришиб олган эди. Энди икки клуб ўзаро тил топишиб олишса бас.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, келаётган ҳафтада “Манчестер Юнайтед” ва “Интер” вакиллари трансфер борасида сўнгги масалаларни муҳокама қилиб, шартномани якунлашлари кутилмоқда. Айтиш керакки, манкуанликлар 28 ёшли футболчига 52 млн евро таклиф қилишмоқда, бироқ “нерадзуррилар” Перишич учун 55 млн евро талаб қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, воқеалар ривожини ПСЖ клуби ҳам диққат билан кузатмоқда. Мободо “МЮ” футболчини қўлдан чиқарса, парижликлар Хорватия терма жамоаси аъзоси учун курашга қўшилишга тайёр.