Келгуси мавсум А Серияда яна бир янгилик бўлади

Италия А Серияси 2017/18 йилги мавсум учун чемпионат тақвимини тасдиқлади.

Буффон келажаги борасида бир қарорга келди 

Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентуранинг сўрови билан келгуси мавсумда А Серия ўйинларида қишки танаффус бўлмайдиган бўлди.

Унга кўра, Италияда мавсум Суперкубок ўйини билан 13 августда старт олади. Шу куни Римдаги “Олимпико” стадионида “Ювентус” хамда “Лацио” суперкубок учун ўзаро баҳс олиб боришади.

20 августда эса А Сериянинг дастлабки тури бўлиб ўтади. 38-тур эса келгуси йилнинг 20 май санасида ўтказилади.

Жамоалар январь ойида бир ҳафтагина танаффусга чиқиши режалаштирилган.

Бундан олдин, келгуси мавсум итальян чемпионатида видео такрорлардан фойдаланилиша ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!