Келгуси мавсумдан Ла лигада каталон клублари сони яна биттага ошади

5 июнь, 10:00 609

Келгуси мавсумдан Ла лигада каталон клублари сони яна биттага ошади

 

Каталониянинг “Жирона” клуби кеча Испания Сегундасида 41-тур доирасидан ўрин олган “Сарагоса”га қарши ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва ўзи учун иккинчи ўрин масаласини кафолатлаб, Ла лигага иккинчи бўлиб йўлланмани қўлга киритди.

Боиси, учинчи ўриндаги “Хетафе” билан сўнгги турда очколар сони тенг келганда ҳам, қўшимча кўрсаткичларга кўра, каталонияликлар Ла лигага чиқишади.

Шу тариқа, “Жирона” ўз тарихида илк бор Испания олий дивизионида ўйнайдиган бўлди.