Келгуси йили Голландиядан Европа лигасида…

Ҳозиргина Голландия Эредивизионида Европа лигасига йўлланма берувчи ўйин ўз ниҳоясига етди. “Утрехт” ўз майдонида “АЗ” жамоасини меҳмон қилди.

Биринчи ўйинда 3:0 ҳисобида алкмаарликлар ғалаба қозонишган эди. Жавоб баҳсида эса “Утрехт” клуби “АЗ”ни худди шундай ҳисобда мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармагач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Футбол “лотореяси”да эса омад мезбонларга кулиб боқди – 4:3.

Шу тариқа, келгуси мавсум Европа лигасида Голландиядан қатнашадиган 3 жамоа номи маълум бўлди. Булар амалдаги Голландия кубоги ғолиби “Витесс”, 3-ўрин соҳиби “ПСВ” ва “Утрехт”лардир.

Голландия Эредивизиони. Плей-офф. Европа лигаси  учун

Утретх – АЗ 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 12 Виллем Янссен, 2:0 – 28 Себастьен Аллер, 3:0 – 82 Гириано Керк.

Пенальтилар серияси – 4:3.

Утрехт – Йенсен, Брафхейд(Бараците 73), Трупе(ван дер Марель, Леувин, Клайбер, Янссен, Аюб(Людвиг 82), Брама, Керк, Аллер.

АЗ – Крул, Влаар, Ҳапс, ван Оверэм, Вегхорст(Фридай 64), Свенссон, Дос Сантос, Сеунтинс(Риенсра 56), Люкассен, Вуйтенс, Стенгс(Хатзидиакос 70).

Огоҳлантиришлар: Янссен(17), Вегхорст(22), Люкассен(34), Дос Сантос(56), Крул(96), Людвиг(109).

Четлатиш: Люкассен(67).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!