Кьеллини: Игуаин - дунёнинг энг кучли уч ҳужумчисидан бири

9 май,2017, 13:55 437

Кьеллини: Игуаин - дунёнинг энг кучли уч ҳужумчисидан бири

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини аргентиналик жамоадаоши Гонсало Игуаиннинг имкониятларини жуда юқори баҳолади.

“Гонсало – мукаммал футболчи. У айни дамда дунёнинг энг кучли учта ҳужумчисидан бири”, - дейди Кьеллини.

Маълумот учун, Игуаин “Ювентус”га ўтган йилнинг ёзида 94 млн евро эвазига “Наполи”дан келиб қўшилган эди. Таъкидлаш керакки, у айнан туринликлар сафига ўтгунига қадар сўнгги мавсумда неаполликлар таркибида 36та гол уриб А Серия рекордини ўрнатган эди.

У жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 32та гол уришга эришди.