Кьеллини "Лацио"ни "Монако"га ўхшатди

17 май, 11:50 173

Кьеллини


“Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини “Лацио”га қарши Италия кубоги финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Футболчининг сўзларига кўра, бугунги рақибнинг ўйин услуби “Монако”никига ўхшаб кетар экан.

Сўнгги бир неча ҳафтада биз ўхшаш жамоалар билан учрашдик. “Лацио” ва “Монако” таркибларида турли характердаги футболчилар бор, аммо Мбаппе худди Бальде Кейт ва Фелипе Андерсон услуида ўйнайди. Мен шунингдек, Иммобилени ҳам яхши биламан. У ажойиб ҳужумчи. Шунинг учун мустақил ҳаракат қилишларига йўл қўймаслигимиз зарур, – дейди ҳимоячи Football Italia нашрига.

Италия кубоги финали бугун тунда Тошкент вақти билан соат 00:00да старт олади.