Кьеллини "Порту"га қарши ўйнай олади

13 март,2017, 22:47 483

Кьеллини

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини "Порту"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида жамоасига ёрдам бера олади.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи мушакларидан жиддий жароҳат олган эди. Бироқ, у бугун жамоанинг умумий гуруҳида машғулот олиб борган. Шундан ҳам билиб олса бўладики Кьеллини эртанги баҳсда майдонга туша олади.


Маълумот учун, "Ювентус" дастлабки баҳсда "Порту"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини эртага 14 март куни бўлиб ўтади