Кетма-кет 3 ўйинда мағлуб бўлган “Шўртан” Александр Волковдан воз кечди

3 апрель, 11:46 405

Кетма-кет 3 ўйинда мағлуб бўлган “Шўртан” Александр Волковдан воз кечди

 

Хабарингиз бор, мавсум бошида Александр Волков “Шўртан” бош мураббийи деб эълон қилинганди. Александр Волков йил бошида катта умидлар билан жамоага олиб келинганди. “Шўртан” биринчи турда ўз майдонида "Нефтчи" жамоасини мағлуб этиб мухлисларини хурсанд этганди. Аммо кейинчалик бўлиб ўтган учта турнинг барчасида ғузорликлар мағлубиятга учраб, ишқибозларни ранжитишди.

Айниқса, ўз майдонида "Машъал" ва Бекободда "Металлург" клубига мағлуб бўлгани жамоа раҳбарларига ҳам ёқмади. Шу боиз "Шўртан" футбол клуби раҳбарлари жамоа бош мураббийи Александр Волковни эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши ҳақида қарор қилди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Волковни ўрнини эса бир неча йиллардан бери вақтинчалик бажарувчи ролини бажариб келадиган Ихтиёр Каримов эгаллайдиган бўлди.